Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

нарсалар ва бу нарсалар тартиблашадиган низомнинг мажмуаси бўлиб, коинотдаги ҳар бир нарса мана шу низомга мувофиқ юради.


Бу тартиб низомнинг ўзидан чиққан эмас. Чунки тартиблашадиган нарсалар йўқ бўлса, низом ҳам мавжуд бўлмайди. У нарсалардан ҳам келиб чиққан эмас. Чунки нарсаларнинг мавжудлиги автоматик тарзда низомни вужудга келтириб, ўз-ўзидан тартибланишга қодир эмас. Бу тартиб нарсалар ва низомнинг мажмуасидан ҳам келиб чиққан эмас. Чунки тартиб нарсалар ва низом бўйсунадиган махсус ҳолатдагина пайдо бўлади. Мана шу низом ва нарсалар учун махсус ҳолат - тартибни келтириб чиқаради. Бу махсус ҳолат низом ва нарсалар устига белгиланган. Танзим (тартиб) фақат шунга асосан ҳосил бўлади. Бу махсус ҳолат низомдан ҳам, нарсалардан ҳам, уларнинг мажмуасидан ҳам келиб чиқмайди. Демак, у бошқа тарафидан келади. Ўз устига қўйилган махсус ҳолатга мувофиқ ҳаракатланадиган табиат ўзидан бошқага муҳтождир. Демак, у азалий эмас. Азалий бўлмаган нарса эса яратувчи бўла олмайди. Демак, азалийлик сифатига эга яратувчигина яратувчидир. У Оллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодир.


Оллоҳнинг борлиги ҳис орқали идрок қилса бўладиган ишлардандир. Чунки ҳис ва идрок қилинган нарсалар азалий нарсага муҳтожлигидан, яъни яратувчининг борлигидан далолат беради. Қачонки инсон Оллоҳнинг махлуқотларига чуқур назар ташлаб, коинотга боғланиб, замон ва маконларни идрок қилишга ҳаракат қилса, у ўзининг жуда кичик бир зарра эканлигини ва чексиз олам муайян ва мустаҳкам қонун асосида юраётганини кўради. Бу билан у яратувчининг борлигини, унинг яккаю ягона эканлигини тўла идрок қилиб, Оллоҳнинг буюк ва қудратли эканини ҳис этади. У кўраётган кеча ва кундузнинг алмашиши, шамолларнинг эсиши, дарё, кўллар ва осмонлар - булар ҳаммаси Оллоҳнинг борлигини баён қилувчи ақлий далиллар эканини билади. Оллоҳ Таоло айтади:


إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلاَفِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَالْفُلْكِ الَّتِي تَجْرِي فِي الْبَحْرِ بِمَا يَنفَعُ النَّاسَ وَمَا أَنزَلَ اللَّهُ مِنَ السَّمَاءِ مِنْ مَاءٍ فَأَحْيَا بِهِ الأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَبَثَّ فِيهَا مِنْ كُلِّ دَابَّةٍ وَتَصْرِيفِ الرِّيَاحِ وَالسَّحَابِ الْمُسَخَّرِ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ لآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ
– „Албатта, осмонларваернингяратилишида, кечавакундузнингалмашиб туришида, денгизда одамларга керакли нарсаларни олиб юрган кемаларнинг (сузишида) ва Оллоҳосмондантуширганвау сабабли ўликернитирилтириб, бор жонзотни тарқатиб-ёйиб юборган сув (деган неъмат)да ва шамолларнинг йўналтирилишида, осмонваер орасидаги итоатгўй булутда - (буларнинг ҳаммасида) ақлли кишилар учуноят-аломатлар бордир“.       [2:164]
Оллоҳ айтади:


أَمْ خُلِقُوا مِنْ غَيْرِ شَيْءٍ أَمْ هُمُ الْخَالِقُونَ -35, أَمْ خَلَقُوا السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ بَل لاَ يُوقِنُونَ -36,
– „Балки улар ҳеч нарсадан (яъни Яратгувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратгувчимиканлар-а? Балки осмонларваерни ҳам улар яратгандирлар?! Йўқ,уларишонмаслар!“  [52:35-36]

 

14-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260